Узоқ муддатга ижарага бериш тартиби

Кичик Саноат зонаси ҳудудларида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби:

  • Кичик саноат зонаси ҳудудида ер участкалари 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади
  • Ижара шартномасининг барча шартларини бажарган ижарачи ер участкаси узоқ муддатли ижарасининг муддатини узайтиришда устувор ҳуқуққа эга бўлади
  • Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олган ижарачи ер участкасини сақлаш мажбуриятларини бажарганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ер участкасида бино, қурилмалар ва иншоотларни қуриш ёки бузишга ҳақли
  • Ижарачига ижарага берилган ер участкасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзи томонидан қурилган бинолар ва иншоотларга улар фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир ой муддатда эгалик ҳуқуқи берилади
  • Узоқ муддатли ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, алмаштириш объекти бўла олмайди.

Ижара шартномаси

Ижарачи ўзининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини фақат қонунчилик ҳужжатларида ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолатлардагина ижарага берувчининг розилигисиз гаровга бериши мумкин.
Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкаси Маъмурий кенгашнинг ер участкасини узоқ муддатли фойдаланишга ажратиш тўғрисидаги баённомаси асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим тузилганидан сўнг уч кун муддатда узоқ муддатли ижарага берилади.