Низом ва вазифалари

Кичик саноат зонаси

Низом ва вазифалар

Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра
  • Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.
  • КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган дирекциялар томонидан бошқарилади.
  • Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгашнинг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.
  • Кичик саноат зонаси(кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) — ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг қонун ҳужжатлари билан муайян мақом берилган ҳамда ҳудуди доирасида хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари жойлашадиган ва чегаралари аниқ белгиланган қисми;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат намунали таркибда ташкил этиладиган коллегиал орган;
  • ижарачи— инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси ва/ёки ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатга ижарага олган КСЗ иштирокчиси;
  • ижарага берувчи— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги КСЗни бошқариш дирекцияси;
  • дирекция— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан КСЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги ягона дирекция;
  • ер участкаси — ер фондининг аниқ чегараси, майдони, жойлашган жойи, ҳуқуқий режими ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларига эга қисми;
  • инвестиция мажбуриятлари — инвестиция лойиҳасини амалга оширишда талабгор томонидан қабул қилинадиган, пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
  •  муҳандислик-техник коммуникациялар — КСЗ ва бошқа хизмат турларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма;
  • танлов — инвестиция лойиҳасини талабгорлар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлаб олиш тартиботи;
  • янги иш ўрни — КСЗ ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида янги ишчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузиш орқали КСЗ иштирокчиси томонидан ташкил этиладиган (жорий этиладиган) иш ўрни;
  • ваколатли вакил — талабгорнинг ёзма ишончномасига асосан танловда иштирок этиш учун ваколат берилган жисмоний шахс;
  • талабгор — тадбиркорлик субъекти — таклиф этилган шартлар асосида танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат юридик шахс;
  • КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари — аҳоли пунктининг бош режаси ёки муайян чегараларда кишлоқ ҳудудини (мавжуд бўлганда) белгиланган тартибда ташкил этишнинг архитектура-режалаштириш лойиҳаси асосида ишлаб чиқиладиган КСЗнинг бош режаси;
  • ишлаб чиқариш майдони— КСЗ ҳудудида жойлашган ва КСЗ иштирокчиларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки бўлган ишлаб чиқариш бино ва ишноотлари; Маъмурий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари;
  • Маъмурий кенгашнинг КСЗ фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича котиби — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари;
  • ваколатли орган — қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган орган;
  • КСЗ иштирокчиси — Маъмурий кенгашнинг қарори асосида КСЗ иштирокчиси мақомини олган ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти.
  • узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш;
  • ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш;
  • ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, Маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш.

Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида!
Хурматли Тадбиркорлар!

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви  деб эълон килинган. Тадбиркорлик фаолиятида дуч келган тусик ва муаммолар юзасидан соат 9:00 дан 13:00 гача  туман, шахар хокимликларига, вилоят ҳокимлигининг “Ҳоким ва тадбиркорлар” бўйича Наманган вилояти Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциясига бевосита мурожаат килишингиз мумкин.

Сизнинг мурожаатларингиз тегишли тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.

Наманган вилояти Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси хизматлардан фойдаланишнинг истагида бўлган
Ҳурматли тадбиркорлар !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартда “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 134-сонли қарори билан кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган: узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш; ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш; ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш. Импорт ўрнини босувчи, маҳаллийлаштирилган рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишига, шунингдек, қурилиш, енгил саноат, электротехника, кимё, озиқ-овқат, мебель, мевани қайта ишлаш, чарм-пойабзал ва бошқа турдаги саноат йўналишлари асосида замонавий технологиялар жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Наманган вилояти КСЗ бошкариш бўйича ягона дирекцияси шахар ва туманлар:

Наманган шаҳар(0 597) 253-44-74
Мингбулоқ туман(0 593) 409-09-61
Косонсой туман (0 599) 883-33-16
Наманган туман (0 899) 979-61-92
Норин туман(0 593) 510-88-02
Поп туман (0 599) 012-02-10
Тўрақўрғон туман (0 597) 251-67-67
Учқўрғон туман (0 594) 300-00-06
Уйчи туман(0 599) 006-65-93
Чортоқ туман(0 591) 507-07-80
Чуст туман(0 594) 270-30-10
Янгиқўрғон туман (0 599) 391-56-61