КСЗ иштирокчилари хуқуқ ва мажбуриятлари

Кичик саноат зоналари иштирокчиларининг ҳуқуқлари:

  • ўз маблағлари ҳисобига қурилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)га мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
  • реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш;
  • инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 5 йил муддат ўтгандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш.

Кичик саноат зоналари иштирокчиларининг мажбуриятлари:

  • Қонун ҳужжатлари ва Маъмурий кенгашнинг талабларига, шу жумладан, КСЗ ихтисослашуви бўйича тегишли талабларга риоя этишга;
  • Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш бошланиши билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битимда назарда тутилган ва ижтимоий суғурта бадаллари тўлаётган ходимларнинг ҳақиқий сони тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган миқдорда янги иш ўринлари яратиш ва ходимларни қўшимча ёллашни таъминлашга;
  • Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини бажаришга;
  • Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга;
  • Ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга;

Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида!
Хурматли Тадбиркорлар!

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви  деб эълон килинган. Тадбиркорлик фаолиятида дуч келган тусик ва муаммолар юзасидан соат 9:00 дан 13:00 гача  туман, шахар хокимликларига, вилоят ҳокимлигининг “Ҳоким ва тадбиркорлар” бўйича Наманган вилояти Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциясига бевосита мурожаат килишингиз мумкин.

Сизнинг мурожаатларингиз тегишли тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.

Наманган вилояти Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси хизматлардан фойдаланишнинг истагида бўлган
Ҳурматли тадбиркорлар !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартда “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 134-сонли қарори билан кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган: узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш; ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш; ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш. Импорт ўрнини босувчи, маҳаллийлаштирилган рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишига, шунингдек, қурилиш, енгил саноат, электротехника, кимё, озиқ-овқат, мебель, мевани қайта ишлаш, чарм-пойабзал ва бошқа турдаги саноат йўналишлари асосида замонавий технологиялар жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Наманган вилояти КСЗ бошкариш бўйича ягона дирекцияси шахар ва туманлар:

Наманган шаҳар(0 597) 253-44-74
Мингбулоқ туман(0 593) 409-09-61
Косонсой туман (0 599) 883-33-16
Наманган туман (0 899) 979-61-92
Норин туман(0 593) 510-88-02
Поп туман (0 599) 012-02-10
Тўрақўрғон туман (0 597) 251-67-67
Учқўрғон туман (0 594) 300-00-06
Уйчи туман(0 599) 006-65-93
Чортоқ туман(0 591) 507-07-80
Чуст туман(0 594) 270-30-10
Янгиқўрғон туман (0 599) 391-56-61