Иштирокчилар танлаб олиш тартиби

Иштирокчилар танлаб олиш тартиби:

  • Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция  лойиҳалари Маъмурий кенгаш томонидан бўш майдонлар, бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда, икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади

Инвестиция лойиҳаларини кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари:

Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Янги иш ўринларини ташкил қилиш;
Пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда киритиш;
Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.